қилган омилларнинг айримлари қуйидагилар: Фатҳ қилинган ўлкаларни бошқаришни осонлаштирган Ислом шариати; аҳолисини ҳақ динга киришга тайёрлаган бошқарув тариқати ва ҳокимларнинг уларга муносабатлари; мусулмон бўлганларнинг қалбларига Исломни абадий муҳрлаб қўйган нарса - ақида ва аҳкомларни қабул қилганлари ва ҳоказо. Бу омилларни қисқача шундай баён этиш мумкин:
1. Ислом ўз ақидасида ақлий ҳамда раъйлари ва аҳкомларида фикрийдир. Бинобарин, Ислом уни қабул қилувчига Исломга ақл йўли билан иймон келтиришни, аҳкомларни ақл ёрдамида тушуниб етишни фарз қилади. Шунинг учун Исломни қабул қилишнинг ўзи - Яратувчи борлигини англаб етиши учун унинг назарини Оллоҳнинг махлуқотларига қаратган ва унда истинбот ва муаммоларини муолажа қилиш учун шаръий аҳкомлар устида изланишга фикр уйғотган пайтида - уни фикрловчи инсонга айлантириб қўяди. Бу билан унинг қалбида Исломга эътиқод қилган ва аҳкомларини тушуниб қўллаган пайтида Ислом мустаҳкам ўрнашган бўлади.
2. Ислом мусулмонлардан ўқиш ва ўрганишни талаб қилади. Мусулмон Исломни ўрганиш ва тушуниш учун икки шаҳодатни тили билан айтишнинг ўзи кифоя эмас, балки уни онгли равишда ўрганиши, сақофатланиши керак. Бундай ўрганиш унинг фикрини кенгайтиради, билимларини бойитади, ақлини ўстиради ва бошқаларга таълим берувчи муаллим қилиб вояга етказади.
3. Ислом мабдаининг ва шаръий аҳкомларининг табиати уларнинг таълим ва ўрганиш орқали таълим олувчига ва у яшайдиган муҳитга таъсир кўрсатадиган бўлишини вожиб қилади. Шунинг учун мусулмонлар Исломни унга амал қилиш учун ўрганадилар. Унинг аҳкомларини ақлан оладилар. Бу эса уларнинг туйғуларига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳаётдаги бурчларини чуқур ҳис қиладилар. Бунинг натижасида мусулмонларда теран фикр, чуқур билим, Ислом учун фидокорлик сифатлари пайдо бўлади. Зеро, уларнинг қалбларига исломий ақида мустаҳкам ўрнашган, Ислом раъйлари, фикрлари ва аҳкомларини чуқур ўрганишдан кейин қабул қилган ва Исломнинг амалий жиҳати ҳукмрон бўлган эди.
Улар Исломни фақат илм учун ўрганишмади. Бу ҳолда улар Ислом ҳақидаги маълумотлар тўпламидан иборат бўлиб қолишар эди. Улар Исломни қуруқ мавъиза ва йўриқномалар деб билишмади. Бу ҳолда уларда иймоннинг ўти йўқ енгилтак одамлар бўлиб қолишар эди. Ҳа, мусулмонлар бу икки хатарли жиҳат Исломни қуруқ ҳақиқатлар сифатида ўрганиш ҳамда фақат мавъиза ва йўриқномалар деб билишдан йироқ бўлдилар. Тушунчалар ва аҳкомларни олиш тариқатини эса Исломни чуқур-ёрқин тушунишдан келиб чиққан ҳолда ҳаётга амалий татбиқ этиш, деб чекладилар.
113-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|